Узбек O'zbek
Қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати учун таркиб эълон қилинди. Мексикалик легионер ҳам жамоа билан Венгрияга боради
Якшанба, 07 Июл
1976

15-23 июль кунлари Венгриянинг Будапешт шаҳрида қиличбозлик бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Токио Олимпиадаси учун йирик рейтинг очколарини тақдим этувчи мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам катта делегация билан иштирок этади. Мусобақада 14 нафар спортчи иштирок этиши белгилаб қўйилган.

Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати турнирга йўл олаётган таркибни эълон қилди. Унда яқинда Ўзбекистон фуқаролигини олган мексикалик қиличбоз Лара Плиего Паола ҳам бор.

Севинч Исмоилова – сабля
Зайнаб Дайибекова – сабля
Яна Обвинцева – сабля
Лара Плиего Паола – сабля
Шерзод Мамутов – сабля
Пазилбек Генжебаев – сабля
Бобуржон Расулов – сабля
Роман Александров – шпага
Жавоҳирбек Нурматов – шпага
Файзулла Алимов – шпага
Олег Соколов – шпага
Малика Ҳакимова – шпага
Яна Алборова – шпага
Ҳасан Бадунов – шпага

Ўзбекистон терма жамоаси 13 июль куни Венгрия сафарига жўнаб кетади.

Бундан аввалроқ мексикалик қиличбоз Лара Плиего Паола Ўзбекистон фуқаролигини олгани ва энди халқаро мусобақаларда Ўзбекистон номидан қатнаша бошлаши ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз