Узбек O'zbek
Де Лигт «Ювентус»даги эҳтимолий келажаги ҳақида билиш учун Саррига телефон қилди
Якшанба, 07 Июл
4480

«Аякс» ҳимоячиси Маттейс де Лигт «Ювентус» бош мураббийи Маурицио Сарри билан телефонда мулоқот қилди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар топган.

Маълум бўлишича, 19 ёшли футболчи Турин клубига ўтган тақдирда, жамоада қандай ролни бажариши кутилаётгани ҳақида сўраган.

Матбуотда айнан «Ювентус» де Лигт учун кураш етакчиси сифатида тилга олиняпти. Ҳозирча клублар трансфер суммаси борасида келиша олишганича йўқ.

«Юве» ҳимоячи учун тахминан 55 млн евро тўлаб, яна 10 млн еврони бонуслар тариқасида беришга рози. Лекин Маттейс учун «Аякс» 75 млн евро сўрамоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз