Узбек O'zbek
Ал-Шаъровий «Рома»ни тарк этмоқда
Якшанба, 07 Июл
2094

«Рома» яримҳимоячиси Стефан Ал-Шаъровий Хитой чемпионатига йўл олади, хабар берди Sky Sport Italia.

Манбага кўра, «Шанхай Шеньхуа» мазкур трансфер борасида Рим клуби ва футболчининг ўзи билан келишиб олган. Харид 18 млн еврога амалга ошаётгани, бу миқдор бонуслар ҳисобига ошиши мумкинлиги айтилмоқда.

26 ёшли хавбек янги жамоаси билан 3 йиллик шартнома тузиши, шу асосда йилига 16 млн евро маош олиши кутиляпти.

Маълумот учун, Ал-Шаъровий А Сериянинг ўтган мавсумида 28та турда қатнашиб, 11та гол урди ва 6та голли узатмага муаллиф бўлди. Бу натижа билан у «бўрилар»нинг мавсумдаги энг яхши тўпурарига айланганди.

Қайд этиш керак, Стефаннинг римликлар билан битими муддати тугашига бир йил қолган, у эса клуби билан шартномани узайтиришни истамаётган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз