Узбек O'zbek
Ретро. 12 йил аввал Осиё Кубогининг чорак финалида Ўзбекистон Саудияга ҳакамлар сабаб енгилганди
Якшанба, 07 Июл
2015

Ҳакамларнинг ноҳақликларидан ҳеч бир футболчи кафолатланмаган. Ҳатто дунёнинг энг зўр икки футболчисидан бири бўлган Лионель Месси ҳам. Америка Кубоги ярим финалида Аргентина Бразилияга мағлуб бўлди. Ўша ўйиндан кейин Месси бу мусобақа Бразилия чемпион бўлиши учун ташкиллаштирилганини, ҳакамлар Аргентинанинг финалга чиқишини истамаганини айтди. 3-ўрин учун ўйинда эса Мессини очиқчасига адолатсизлик қилиб майдондан четлатишди.

Ҳакамларнинг бундай қарорларидан фақат Месси жабрланмаган. Ўзбек футбол мухлислари ҳакамликдан жабр кўриш нима эканини жуда яхши билишади. Бугун 7 июль. Бундан роппа-роса 12 йил аввал Таиландда Осиё Кубоги мусобақаси бошланганди. 5 та мамлакатда ўтган ўша мусобақанинг чорак финалида Ўзбекистон бўлажак финалчи Саудия Арабистони билан тўқнаш келганди...

Араб жамоаларига ҳакамларнинг ёрдам бериши ўша вақтлар айниқса авж олганди. Гуруҳ босқичини мазмунли ўтказган ўзбекистонлик футболчилар чорак финалда Саудияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишади. Ҳакам Максим Шацкихнинг тоза голини ўйиндан ташқари ҳолат деб инобатга олмаганди. Аслида эса у вазиятда офсайд ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмасди.

Хуллас ҳакамларнинг ғайриоддий хатоси навбатдаги марта Ўзбекистон миллий жамоасининг оёғидан чалганди. Ўша йили Рауф Инилеев Осиёнинг энг яхши мураббийи бўлгани эса жамоанинг қанчалик чиройли ўйин кўрсатганига берилган баҳо десак бўлади. Қуйида Gettyimages Саудия - Ўзбекистон ўйинидан тайёрлаган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Асосий таркиб
Тепа қатор чапдан ўнгга:
Ислом Иномов, Темур Копадзе, Азиз Ҳайдаров, Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Алексей Николаев;
Пастки қатор чапдан ўнгга: Сервер Жепаров, Виталий Денисов, Азиз Ибрагимов, Игнатий Нестеров, Максим Шацких;

Максим Шацкихнинг тоза урган голи инобатга олинмач футболчилар ҳакамга эътироз билдиришмоқда

 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз