Узбек O'zbek
«Зенит» Дуглас Сантос трансферини эълон қилди
Шанба, 06 Июл
1414

«Ҳамбург» клуби ҳимоячиси Дуглас Сантос «Зенит»га ўтди.

Россия клуби 25 ёшли бразилиялик футболчи билан 5 йиллик шартномани имзолади.

«Зенит» Сантос трансфери учун 15 миллион евро тўлади.

Ўтган мавсумда Сантос «Ҳамбург» таркибида Бундеслигада 33та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган ва 4та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз