Узбек O'zbek
Япония миллий жамоаси футболчиси «Порту»га ўтди
Шанба, 06 Июл
1412

Қатарнинг «Ад-Духайл» клуби ва Япония миллий жамоаси яримҳимоячиси Шойа Накажима «Порту» футболчисига айланди.

«Аждарлар» 24 ёшли ҳавбек билан 2024 йилгача мўлжалланган шартнома имзоладилар. 

Накажима 2019 йил февраль ойигача Португалия чемпионатининг «Портимоненсе» клубида ўйнаган, кейин эса Қатарга кўчиб ўтган эди.

Ўтган мавсумда футболчи барча мусобақаларда 27та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урган ва 6та голга ҳаммуаллифлик қилди. Япония миллий жамоаси таркибида Осиё Кубогида 3та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга муваффақ бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз