Узбек O'zbek
«Реал» ҳимоячиси «Милан»га ўтди
Шанба, 06 Июл
3170

«Реал» клубининг чап қанот ҳимоячиси Тео Эрнандес фаолиятини Италияда давом эттиради.

21 ёшли футболчи «Милан» клуби билан тўлақонли шартнома имзолади, деб хабар беради А Серия сайти.

Аввалроқ «Милан» Тео учун 20 миллион евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўтган мавсумда Эрнандес «Реал Сосьедад» таркибида ижарада ўйнади ва Ла Лигада 24та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 2та голга ҳаммуаллифлик қилди.

«Реал» уни 2017 йили «Атлетико»дан 26 миллион евро эвазига харид қилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз