Узбек O'zbek
Райола Погбанинг нияти қандай эканини айтди
Шанба, 06 Июл
6795

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погбанинг агенти Мино Райола мижозининг нияти ёзда бошқа клубга ўтиш эканини айтди.

«Клубдаги ҳамма, мураббийдан тортиб хўжайингача Погбанинг кетмоқчи эканини билади. Биз бу борада ишлаяпмиз. У нимани ҳис қилаётганини ҳамма билади», – деб Райола сўзларини келтирмоқда The Times.

Айни пайтда франциялик футболчи хизматига «Реал», «ПСЖ» ва «Ювентус» қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Погба 2016 йилдан бери «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг шартномаси 2021 йил ёзигача мўлжалланган. 

Ўтган мавсумда футболчи барча мусобақаларда 47та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол урган ва 11та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз