Узбек O'zbek
Икарди ва Наингголан «Интер»га керак эмас
Шанба, 06 Июл
1796

«Интер» бош директори Беппе Маротта ҳужумчи Мауро Икарди ва яримҳимоячи Ража Наингголан трансферга қўйилишини айтди.

«Биз лойиҳамизга мос инсонларни излаяпмиз. Биз ҳар бир футболчига ўз мақсадимизни тушунтирганмиз. Икарди ва Наингголан вазиятдан хабардор. Аммо уларнинг имкониятлари шубҳа остига олинмаяпти. Улар жуда иқтидорли футболчилар. Иқтидорлар билан ўйинларда ғалаба қозониш мумкин, бироқ чемпионатда фақат жамоа ғолиб чиқади. Шундан келиб чиққан ҳолда Икарди ва Наингголан лойиҳамизга кирмайди. Уларни ҳурмат қилган ҳолда буни очиқ айтаман», – деди Маротта.

Икарди 2013 йилдан, Наингголан эса 2018 йилдан бери «Интер» шарафини ҳимоя қилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз