Узбек O'zbek
Де Росси футболчилик фаолиятини якунлади
Шанба, 06 Июл
1343

«Рома»нинг собиқ яримҳимоячиси Даниэле Де Росси футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Якунланган мавсумдан кейин римликлар сафини тарк этган 36 ёшли ҳавбекка «Сампдория», «Фиорентина», «Милан», «Болонья», MLS клублари ҳамда «Бока Хуниорс» томонидан қизиқишлар билдирилганди, аммо футболчи «Рома» унга янги шартнома таклиф қилмаганидан кейин футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилган.

Хабарларга кўра, де Росси Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини штабидан ўрин олиши кутилмоқда.

Де Росси футболчилик фаолиятини тўлиқ «Рома»га бағишлаганди - у 2002 йилдан буён, клуб тизимида эди. У 17 йил давомида «бўрилар» билан уч совринга эга чиқди — икки марта Италия Кубоги ва бир марта Италия Суперкубогида ғолиб бўлди. Бундан ташқари, у  2006 йилда Италия терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз