Узбек O'zbek
16 ёшли инглиз иқтидори учун «Барселона» ва «ПСЖ» курашади
Шанба, 06 Июл
3217

«Вест Бромвич» ҳужумчиси Луи Барри хизматига Европанинг топ-клублари қизиқиш билдирмоқда. 16 ёшли футболчи клуби билан ҳамкорликни узайтиришни истамаяпти.

The Mirror хабарига кўра, Барри учун «Барселона», «ПСЖ» ва «РБ Лейпциг» клублари курашмоқда.

Ёш иқтидор «Вест Бромвич»нинг ўсмирлар жамоаси аъзоси ҳисобланади. Ўтган мавсумда Барри барча мусобақаларда 15та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган ва 3та голга ҳаммуаллифлик қилган. 

Агар ҳужумчи бошқа клубга ўтса, «Вест Бромвич» уни тарбиялагани учун 262 минг евро миқдорида компенсация олади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз