Узбек O'zbek
Универсиада. Ўзбекистон биринчи кунда илк медалини олди
Жума, 05 Июл
3600

Италиянинг Неаполь шаҳрида талабалар ўртасида Бутунжаҳон Универсиада ўйинларига старт берилди. Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг биринчи кунидаёқ илк медалини қўлга киритди.

Дзюдо бўйича вазни 90 килограммдан ортиқ полвонлар баҳсида иштирок этган Муҳаммадкарим Хуррамов ўз медаллари орасига ёзги Универсиаданинг бронза медалини ҳам қўшиб қўйди.

Ҳуррамов дастлаб АҚШ, Венгрия, Беларусь вакилларини мағлуб этиб, ярим финалда япониялик рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Бронза медали учун кечган баҳсда эса польшалик Олексий Лисенкодан устун келди.

Бугун ҳам мусобақанинг иккинчи кун доирасида яна 4 нафар ўзбекистонлик дзюдочи татамига чиқади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз