Узбек O'zbek
«Спартак» ҳужумчиси «Порту»га ўтди
Жума, 05 Июл
1592

Москванинг «Спартак» клуби ҳужумчиси Зе Луиш «Порту» футболчисига айланди.

28 ёшли кабо-верделик Португалия клуби билан 2023 йилгача мўлжалланган шартномани имзолади. «Спартак» унинг трансфери учун 8,5 миллион еврога эга бўлди.

Зе Луиш 2015 йилдан бери «Спартак» шарафини ҳимоя қилаётган эди. Москваликлар таркибида у 86та ўйинда майдонга тушиб, 25та гол урган. 2016/17 мавсумида эса Россия чемпиони ва Суперкубок соҳиби бўлган.

Кабо-Верде миллий жамоаси таркибида 17та ўйинда 2та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз