Узбек O'zbek
Почеттино Себальосга «Тоттенҳэм» асосий таркибидан жой ваъда қилди
Жума, 05 Июл
2206

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино «Реал» яримҳимоячиси Дани Себальосга қўнғироқ қилди, деб хабар бермоқда AS.

Нашрга кўра, аргентиналик мутахассис 22 ёшли хавбек Лондонга келган тақдирда, «шпорлар»нинг энг муҳим ўйинчиларидан бири бўлишини ваъда қилган.

Хабарларга қараганда, «Реал» Себальосни 50 млн еврога сотмоқчи.

Данига «Милан» ҳам бефарқ эмаслиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «қироллик клуби» Себальосни икки йил олдин «Бетис»дан 18 млн еврога сотиб олган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз