Узбек O'zbek
«Барселона» қизиқаётган футболчи «Валенсия» билан келишиб олди
Жума, 05 Июл
2969

«Сельта» ҳужумчиси Макси Гомес фаолиятини «Валенсия»да давом эттириши мумкин.

Marca хабарига кўра, «кўршапалаклар» 22 ёшли футболчининг трансферини келишиб олишган. 

«Валенсия» футболчи учун 16 миллион евро ва ҳужумчи  Сантьяго Минуни, бундан ташқари, ҳимоячи Хорхе Саенсни 2 йиллик ижарага беради.

Аввалроқ, Гомес хизматига «Барселона» қизиқаётгани, уни ёши ўтиб бораётган Луис Суаресга ўринбосар қилмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўтган мавсумда Макси Гомес «Сельта» таркибида Примерада 35та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол урган ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз