Узбек O'zbek
Арьен Роббен фаолиятини якунлади
Пайшанба, 04 Июл
3867

Нидерландиялик вингер Арьен Роббен фаолиятига якун ясаганини эълон қилди.

«Охирги бир неча ҳафта давомида кўп ўйладим. «Бавария»даги охирги ўйинимдан кейин бир қарорга келиш учун ўзимга вақт берган эдим. Профессионал футболчи сифатидаги карьерамга нуқта қўйишга қарор қилдим.

Бу, шубҳасиз, фаолиятим давомида мен қабул қилишимга тўғри келган энг қийин қарор бўлди. Бунда ақлим ва кўнглим бир-бирига қарши эди.

Футболга муҳаббат ва ҳамон ҳаммаси қўлингдан келади деган ишонч бир томонда бўлса, унга қарши томонда – энди ҳамма нарса ҳам сен истагандек бўлавермаслиги, жароҳат нималигини билмайдиган 16 ёшли йигит эмаслигингни эслатувчи реаллик», – дейилади Роббеннинг Ziggo Sport`да эълон қилинган баёнотида.

19 йиллик фаолияти давомида «Гронинген», ПСВ, «Челси», «Реал» ва «Бавария» жамоаларида ўйнаган 35 ёшли яримҳимоячи клуб футболида 606та ўйин ўтказиб, 210та гол муаллифи бўлди.

Роббен фаолияти давомида жами 29та соврин қўлга киритди.

У – 8 карра Германия чемпиони бўлган, 2 маротаба Англия чемпионатида зафар қучди; бир мартадан эса Испания ва Нидерландия чемпионлигига эришди. 2013 йилда «Бавария» сафида Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.

Арьен Нидерландия миллий жамоасида 96та ўйин ўтказиб, 37та гол урди ҳамда ЖЧ-2010да кумуш, ЖЧ-2014да бронза медали соҳиби бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз