Узбек O'zbek
«Зенит» бразилиялик ҳимоячи билан шартнома имзолайди
Чоршанба, 03 Июл
1916

«Зенит» клуби «Ҳамбург»нинг чап қанот ҳимоячиси Дуглас Сантос билан 5 йиллик шартномани имзолайди.

Журналист Вене Касагранде хабарига кўра, россияликлар 25 ёшли бразилиялик футболчи учун 12 миллион евро тўлайдилар. Яна 2 миллион евро бонуслар кўринишида бўлади. 

Ўтган мавсумда Сантос «Ҳамбург» таркибида Бундеслигада 33та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган ва 4та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз