Узбек O'zbek
Ўзбекистон U16 жамоаси CAFA чемпионатида иштирок этади
Чоршанба, 03 Июл
1846

26 июль – 1 август кунлари Тожикистонда Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси (CAFA) томонидан ўтказиладиган CAFA U16 Championship – 2019 мусобақаси бўлиб ўтади.

ЎФА хабарига кўра, унда Ўзбекистон, Тожикистон, Эрон, Туркманистон, Афғонистон ва Қирғизистон ўсмирлар жамоалари иштирок этади. 

Ўзбекистон U16 жамоаси шу йилнинг 14-22 сентябрь кунлари Тошкентда ташкил этиладиган Осиё чемпионати 2020 саралаш баҳсларида қатнашади. Шу тариқа Азамат Абдураимов шогирдлари учун Тожикистондаги мусобақа бўлажак саралаш ўйинлари учун тайёргарлик вазифасини ўтиб беради.

CAFA чемпионатининг тақвими қуйидагича:

1-тур
26 июль (жума)
Ўзбекистон – Тожикистон
Қирғизистон – Эрон
Афғонистон – Туркманистон
 
2-тур
27 июль (шанба)
Тожикистон – Туркманистон
Афғонистон – Қирғизистон
Ўзбекистон – Эрон
 
3-тур
29 июль (душанба)
Туркманистон – Ўзбекистон
Эрон – Афғонистон
Тожикистон – Қирғизистон
 
4-тур
30 июль (сешанба)
Қирғизистон – Туркманистон
Эрон – Тожикистон
Афғонистон – Ўзбекистон
 
5-тур
1 август (пайшанба)
Туркманистон – Эрон
Ўзбекистон – Қирғизистон
Тожикистон – Афғонистон

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз