Узбек O'zbek
Ўзбек баскетболи афсонаси Равиля Салимова оламдан ўтди
Чоршанба, 03 Июл
2397

Бугун, 3 июль куни ўзбек спортининг афсоналаридан бири, хизмат кўрсатган спорт устаси, баскетболчи Равиля Наджиповна Салимова 77 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

Равиля Салимова 1941 йил 8 август куни Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида туғилган. Баскетбол бўйича собиқ иттифоқ терма жамоаси таркибида 2 карра карра жаҳон чемпиони, 4 карра Европа чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, икки марта бутунжаҳон Универсиада ўйинларида олтин медалларга сазовор бўлган.

Салимова клубдаги фаолияти давомида нафақат собиқ иттифоқ, балки қатор хорижий жамоалардан таклиф бўлса-да, фақат Тошкентнинг «Меҳнат» ва СКИФ жамоалари шарафини ҳимоя қилди. Профессионал спортдаги фаолиятини якунлагач Ўзбекистондаги кўплаб болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида ўз маҳоратини ёшларга ўргатиб келди.

Tribuna.uz таҳририяти Равиля Салимованинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз