Узбек O'zbek
Скалони Аргентина миллий жамоасини тарк этадими?
Чоршанба, 03 Июл
1777

Аргентина миллий жамоаси Америка Кубоги яримфиналида Бразилияга 0:2 ҳисобида ютқазди.

Шундай бўлса-да, «альбиселесте» бош мураббийи Лионель Скалони ўз лавозимида қолади. 41 ёшли мутахассиснинг шартномаси яна 6 ой амал қилади.

Скалони ўйиндан кейин ўз келажагини муҳокама қилишни истамади.

«Бу саволга жавоб беришнинг мавриди эмас деб ҳисоблайман, бу нарса мени хавотирга солаётгани йўқ. Ҳозир фикру-ҳаёлим жамоада», - деб Скалони сўзларини келтирмоқда TNT Sports.

Аргентина миллий жамоаси Америка Кубогининг 3-ўрин учун баҳсида Чили – Перу ўйинида мағлуб бўлган жамоа билан ўйнайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз