Узбек O'zbek
Неймар «ПСЖ» машғулотларига қайтишни режалаштирмоқда
Чоршанба, 03 Июл
3316

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар «Барселона»га ўтишига унчалик ишонмаяпти.

El Transistor хабарига кўра, бразилиялик футболчи «ПСЖ» машғулотларига қайтиб, янги мавсумга тайёргарлик кўришни режалаштирмоқда.

Аввалроқ, Неймарнинг «ПСЖ»ни тарк этмоқчи экани ҳақида раҳбариятини огоҳлантиргани, унга Франциядаги ҳаёт, жамоадошларининг муносабати, рақибларнинг жуда қўполлиги, ҳакамларнинг бунга қарши чора кўрмаслиги, чемпионатдаги рақобатнинг сустлиги, томошабинларнинг камлиги, матбуотнинг унга нисбатан ёмон муносабатда экани ва тез-тез жароҳат олиши ёқмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўтган мавсумда Неймар «ПСЖ» таркибида барча мусобақаларда 28та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол урган ва 13та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг шартномаси 2022 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз