Узбек O'zbek
Фото: Мбаппе бу йил «ПСЖ»дан кетмаслигини тасдиқлади
Чоршанба, 03 Июл
4335

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе жорий трансфер ойнасида клубидан кетмаслигини маълум қилди.

20 ёшли футболчи Twitter микроблогида клубнинг янги мавсумдаги либосида тушган суратини жойлаб, унга: «Бу – «ПСЖ» – 2019/20», деб изоҳ ёзиб қолдирди.

Матбуотдаги хабарларга қараганда, Килиан Парижни бу йил тарк этмоқчи эмас, шу билан бирга 2022 йилгача мўлжалланган шартномасини узайтириш нияти ҳам йўқ.

Ҳужумчи май ойида Франция чемпионатининг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси ва энг яхши ёш футболчиси совринларини қабул қилиб оларкан, тақдирлаш маросимида сўз олиб, шундай деганди:

«Ҳозир ҳаётимнинг жуда муҳим палласи. Менимча, фаолиятимдаги биринчи ёки иккинчи бурилиш нуқтасига яқинлашяпман.

Ўйлайманки, бу ерда кўп нарсаларни ўргандим ва энди, балки, масъулиятни елкамга оладиган пайт келганини ҳис қиляпман. Умид қиламанки, бу «ПСЖ»да бўлади ва бундан фақат хурсанд бўламан. Ёки, эҳтимол, бу бошқа жойда, янги бир янги лойиҳада бўлар».

Июль ойи ўрталарида эса Мбаппе ўзига «Реал» жиддий қизиқаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирган эди:

«Ҳозир «Реал»га ўтиш ҳақида гапирадиган пайт эмас. Мендан доим шуни сўрайсизлар, лекин ҳозир эмас», – деганди у Евро-2020 саралаши доирасидаги Андоррага қарши ўйиндан (4:0) сўнг.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Реал» Мбаппе трансферини бир йилга кечиктиргани, уни 2020 йил ёзида ўз сафига қўшиб олишни режалаштиргани хабар қилинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз