Узбек O'zbek
«Бразилия ҳаммани бошқармоқда». Месси КОНМЕБОЛ раҳбариятига эътироз билдирди
Чоршанба, 03 Июл
6802

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Америка Кубоги яримфиналида Бразилияга қарши кечган ва 0:2 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган ўйиндан кейин ҳакамларни ва Жанубий Америка футбол конфедерациясини айблади.

Ўйинни эквадорлик Родди Самбрано бошқарди.

«Улар биздан кучлироқ ўйнашгани йўқ. Улар тезкор гол билан ҳисобни очишди, иккинчи гол эса бизга пенальти берилмаганидан кейинги вазиятда [Агуэрога нисбатан фол] урилди.

Ҳакам арзимаган фолга ҳам карточка кўрсатаверди (Аргентина футболчилари беш марта огоҳлантирилган) ва бирор марта ҳам VAR ёрдамига мурожаат этмади, бунга ишониб бўлмайди!

Бутун ўйин давомида шундай бўлди. У кичик контактлар вақтида ҳам рақиб фойдасига ҳуштак чалди, бу эса бизни ўйиндан чалғитаверди. Бу жуда шубҳали.

Биз ўзимизни оқлай олмаймиз, аммо барчасини таҳлил қилиш керак. КОНМЕБОЛ (Жанубий Америка футбол конфедерацияси) бу борада қандайдир чора кўришига умид қиламан. Аммо бу қийин, чунки Бразилия ҳаммани бошқаради.

Ўйлайманки, биз ўйинни ажойиб ўтказдик. Биз қаттиқ ҳаракат қилдик, Бразилия эса биздан устун эмасди», – деган Месси.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз