Узбек O'zbek
«Тоттенҳэм» Ндомбеле трансферини эълон қилди
Сешанба, 02 Июл
2479

«Лион» яримҳимоячиси Тангуй Ндомбеле фаолиятини «Тоттенҳэм»да давом эттиради.

Лондон клуби расмий твиттерида маълум қилинишича, франциялик хавбек билан 2025 йилгача муддатга шартнома тузилган.

The Telegraph маълумотига кўра, трансфер қиймати 55 млн еврони ташкил этган, лионликлар жамоаси кейинчалик бонуслар тариқасида яна 9 млн евро олиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.

Бу эса Ндомбеле «Тоттенҳэм» тарихидаги энг қимматбаҳо футболчига айланганини билдиради. 2017 йилда «Аякс»дан 42 млн фунтга сотиб олинган Давинсон Санчес ҳозиргача «шпорлар»нинг энг қиммат хариди бўлиб қолаётганди.

Тангуй янги жамоасида январда Хитой чемпионатига ўтган Муса Дембеленинг ўрнини тўлдириши кутиляпти.

22 ёшли Ндомбеле Франция чемпионатининг ўтган мавсумида 34та турда майдонга тушган ва 1та гол уриб, 7та голга ҳаммуаллиф бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ финалчиси бугун «Лидс Юнайтед»дан ёш яримҳимоячи Жек Кларкни сотиб олганини тасдиқлаган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз