Узбек O'zbek
«Тоттенҳэм» Ндомбелени рекорд қийматда сотиб олмоқда
Сешанба, 02 Июл
3785

«Лион» яримҳимоячиси Тангуй Ндомбеленинг «Тоттенҳэм»га трансфери бўйича ишлар ижобий якун топиш арафасида, деб хабар тарқатди The Telegraph.

Нашрга кўра, музокаралар якунида 55 млн евролик нарх устида келишувга эришилган, лионликлар кейинчалик бонуслар тариқасида яна 9 млн евро олиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.

Хабар тасдиқланган тақдирда, Ндомбеле «Тоттенҳэм» тарихидаги энг қимматбаҳо футболчига айланади. 2017 йилда «Аякс»дан 42 млн фунтга сотиб олинган Давинсон Санчес ҳозиргача «шпорлар»нинг энг қиммат хариди бўлиб турибди.

Тангуй янги жамоасида январда Хитой чемпионатига ўтган Муса Дембеленинг ўрнини тўлдириши кутиляпти. У аллақачон Лондонга етиб келган ва тез орада 5 йиллик битимга имзо чекиши айтилмоқда.

22 ёшли Ндомбеле Франция чемпионатининг ўтган мавсумида 34та турда майдонга тушган ва 1та гол уриб, 7та голга ҳаммуаллиф бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ финалчиси бугун «Лидс Юнайтед»дан ёш яримҳимоячи Жек Кларкни сотиб олганини тасдиқлаган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз