Узбек O'zbek
«Тоттенҳэм» Бьелсанинг «Лидс»даги энг яхши ёш шогирдини сотиб олди
Сешанба, 02 Июл
3929

«Тоттенҳэм» «Лидс Юнайтед»дан яримҳимоячи Жек Кларкни сотиб олди. Бу – «шпорлар»нинг 2018 йил январидан кейинги илк хариди бўлди.

Лондон клуби расмий сайтига кўра, 18 ёшли футболчи билан 2023 йил ёзигача муддатга шартнома имзоланган.

Вингер 2019/20 мавсумини ижара асосида «Лидс» билан Чемпионшипда ўтказадиган бўлган.

Кларк Марсело Бьелса қўл остидаги жамоанинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилган эди. У чемпионатда 25та ўйин ўтказиб, 2тадан гол ва голли пас муаллифи бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Тоттенҳэм» «Лион» яримҳимоячиси Тангуй Ндомбелени рекорд қийматда сотиб олаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз