Узбек O'zbek
Скалони: «Шогирдларим Копа Америкада Месси учун ғолиб чиқишмоқчи»
Сешанба, 02 Июл
3514

Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони жамоа етакчиси Лионель Мессига терма сафида соврин ютиш ҳамон армон бўлиб қолаётганига тўхталиб ўтди.

«Жамоадагилар Мессини шунчалик яхши кўришадики, баъзида мусобақада унинг учун ғалаба қозонишни исташаётганини айтишади. Футбол тарихидаги энг яхши футболчига миллий жамоа соврини етишмаяпти», – деган Скалонидан иқтибос келтирди ESPN.

Аргентиналиклар Копа Америка ярим финалида Бразилияга қарши майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан эртага тонгда, соат 05:30да бошланади.

Маълумот учун, Лео – 2005 йилдан буён Аргентина термаси аъзоси. У уч маротаба Копа Америка, бир марта Жаҳон чемпионати финалида қатнашган; ҳар гал мағлубиятга учраган.

Месси, шунингдек, 2005 йилда ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони, 2008 йилда Олимпиада ғолиби бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз