Узбек O'zbek
«Севилья» Эредивизия тўпурари трансферини эълон қилди
Сешанба, 02 Июл
1812

Нидерландия миллий жамоаси ҳужумчиси Люк де Йонг ПСВдан «Севилья»га ўтди.

Испан клуби расмий сайтига кўра, 28 ёшли футболчи билан 4 йиллик шартнома тузилган.

Transfermarkt маълумотига кўра, де Йонг трансфери «Севилья»га 12,5 млн еврога тушган.

Маълумот учун, Люк 5 мавсумдан буён ПСВда ўйнаб келаётганди. Бу йиллар давомида у уч марта Нидерландия чемпиони бўлиб, икки марта мамлакат суперкубогини қўлга киритди.

Де Йонг ўтган мавсумда «Аякс»даги ҳамкасби Душан Тадич билан бирга Эредивизия тўпурари бўлганди. У чемпионатнинг 34та ўйинида майдонга тушиб, 28та гол урган ва 8та голга ассистентлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Севилья» «Аякс»дан Ҳаким Зиёшни сотиб олмоқчи бўлаётгани хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз