Узбек O'zbek
«ПСЖ» Пабло Сарабияни сотиб олди
Сешанба, 02 Июл
1730

«Севилья» яримҳимоячиси Пабло Сарабия фаолиятини «ПСЖ»да давом эттиради.

Париж клуби матбуот хизматига кўра, Сарабия билан 5 йиллик шартномага имзо чеккан. У жума куни жамоа қароргоҳига келиши кутиляпти.

«ПСЖ»га яқин манба экани айтиладиган «Paris United» аввалроқ Пабло Франция пойтахтида йилига 4 млн евро маош олиши ҳақида ёзганди.

Diario AS манбасига кўра эса, Сарабия трансфери 18-20 млн еврога амалга ошган. 27 ёшли хавбекнинг испан клуби билан битимида 18 млн евро товон пули кўрсатилган, аммо харидор клуб харидни тезлаштириш учун унга 2 млн евро қўшиб беришни таклиф қилгани айтилмоқда.

Сарабияга «Челси» ва «Рома» клублари ҳам даъвогарлик қилаётганди.

Маълумот учун, Пабло Сарабия «Реал» тарбияланувчиси саналади, у Мадридда туғилган. 2011 йилда қўшни шаҳардаги «Хетафе» жамоасига ўтиб, 2016 йилда Севильяга кўчиб ўтган.

Ла Лиганинг сўнгги икки мавсумида фақат икки футболчигина ҳам гол, ҳам голли паслари сонини 10тадан ошира олган. Улардан бири Лионель Месси бўлса, иккинчиси – Пабло Сарабиядир.

Хавбек ўтган мавсумда андалусияликлар таркибида жами 52та ўйин ўтказиб, 40та голда (23+17) бевосита қатнашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Севилья» Эредивизия тўпурари Люк де Йонгни сотиб олгани эълон қилинганди. «ПСЖ» эса «МЮ»даги битими муддати тугаб, эркин агентга айланган Андер Эррера билан ҳам шартнома имзолаши кутилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз