Узбек O'zbek
«Лион» Фекирнинг нархини маълум қилди
Сешанба, 02 Июл
3656

«Лион» яримҳимоячиси Набил Фекирни сотишга тайёр.

L’Equipe журналисти Билол Ғозийнинг маълум қилишича, Рон клуби ушбу футболчисини 30 миллион еврога сотишга рози бўлади.

Аммо «Лион»да жамоа сардори бўйича жиддий таклифлар йўқ. ОАВ маълумотига кўра, ушбу футболчига Европанинг икки клуби қизиқмоқда.

Бундан аввалги хабарларда «Милан» Фекирга қизиқиш билдираётгани айтилганди. Ўтган йил ёзида уни «Ливерпуль» сотиб олмоқчи бўлган, аммо сўнгги дақиқаларда трансфер барбод бўлганди. Айни вақтда мерсисайдликлар клубининг унга қизиқиши яна тикланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз