Узбек O'zbek
Бенитес Хитой клубида иш бошлади. Унга 13,4 миллион евро маош тўлашади
Сешанба, 02 Июл
1819

«Ньюкасл» билан Премьер-Лигада қолиш вазифасини уддалаган, лекин раҳбарият билан келиша олмагани туфайли истеъфога чиққан Рафаэль Бенитеснинг янги жамоаси маълум бўлди. Мураббий бу ҳақда ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

«Узоқ ўйлагандан сўнг янги чорловга тайёр эканимни ҳис қилдим. «Далянь Ифан»да иш бошлаганимдан мамнунман»,- деб ёзди Бенитес микроблогида. Хитой чемпионатининг 15-туридан сўнг 10-ўринда бораётган «Далянь Ифан»да Бенитес йилига 13,4 миллион евро маош олади. Мураббийлик фаолияти давомида 12 та жамоада ишлаган Бенитес илк марта Осиё жамоасида иш бошлади.

Рафа фаолияти давомида 13 та совринни қўлга киритган. У жумладан «Валенсия» билан икки марта Испания чемпиони бўлган ва бир марта УЕФА кубогида (бугунги Европа Лигаси) зафар қучган. Кейинчалик «Челси» билан ҳам Европа Лигасида ғолиб бўлган Бенитес 2005 йил «Ливерпуль» билан Чемпионлар Лигаси бош совринини қўлга киритган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз