Узбек O'zbek
«Атлетико» Желсон Мартиншни сотиб юборди
Сешанба, 02 Июл
1618

«Монако» Желсон Мартиншнинг трансфер ҳуқуқини «Атлетико»дан сотиб олди.

Португалиялик вингер ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида монегаскликлар таркибида ўтказганди.

«Монако» расмий сайтига кўра, Мартинш билан 5 йиллик шартнома тузилган.

Испан ва француз клублари ўртасидаги тўла трансфер битими шартлари расман очиқланмади. Аввалроқ матбуотда харид қиймати 35 млн евро бўлиши кутилаётгани хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, Желсон «Спортинг» тарбияланувчиси саналади. У ва яна бир неча футболчи ўтган йили ёзда Лиссабон жамоасида юзага келган можаро ортидан клуб билан шартномаларини бекор қилган, Желсон эркин агент сифатида «Атлетико»га келганди. Бироқ кейинроқ «Спортинг» ФИФАга арз қилиб, мадридликлардан 22,5 млн евро ундирганди.

Маълумот учун, 24 ёшли португал январдан бошлаб Франция биринчи дивизионининг 16та ўйинида майдонга тушди ва 4та гол уриб, 3та голга ҳаммуаллиф бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз