Узбек O'zbek
«Реал» ва «Барселона» бўлмаса, Ла Лига инқирозга учрайди-ку?» Гвардиола Суперлига ғоясига қарши
Душанба, 01 Июл
6560

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Европа Суперлигаси ғоясига қарши эканини билдирди.

«Бу ғояга қўшилмайман. Агар шундай қилинса, биз ички чемпионатларни «ўлдирамиз». Агар «Реал» ва «Барселона» чиқиб кетса-ю, «Эспаньол» билан ўйнамаса, чемпионатни ким кузатиб боради? Бу ҳолда Испания лигаси инқирозга учрайди.

Англиядагилар эса анча ақлли, ҳатто тўртинчи дивизион ўйинларида ҳам трибуналар тўла бўлади. Инглизлар маҳаллий футболнинг таназзулига йўл қўйишмайди.

Чемпионлар лигасининг энг мафтункор томони шундаки, унда ўйинлар ҳар якшанба куни ўтказилмайди. Агар ҳар ҳафта ўйин бўлганида эди, мусобақа ўз жозибасини йўқотган бўларди.

Агар ички чемпионатларни ўлдирсак, Европа Суперлигасида қатнашиш имконига эга бўлмаган клубларни кузатиб бориш ҳеч кимга қизиқ бўлмай қолади», – деди Гвардиола.

Маълумот учун, Европа Футбол Клублари Ассоциацияси Чемпионлар лигасининг янги форматини 2024/25 мавсумидан бошлаб жорий этишни таклиф этган.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола «Ara» нашрига берган мазкур интервьюсида Неймарнинг «Барселона»га қайтиши эҳтимолига муносабат билдириб, нима учун ЕЧЛ эмас, АПЛни биринчи ўринга қўйишини ҳам тушунтирди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз