Узбек O'zbek
Расман: Костас Манолас 36 млн евро эвазига Италиянинг бошқа гранди сафига ўтди
Душанба, 01 Июл
2822

«Рома» ҳимоячиси Костас Манолас фаолиятини «Наполи»да давом эттиради.

Рим клуби расмий сайтига кўра, 28 ёшли футболчининг трансфери 36 млн еврога келишилган.

Манолас «Наполи»да йилига 4,5 млн евро маош олиши айтилмоқда.

Костас 5 йил давомида «бўрилар» сафида ўйнаб келди. У бунга қадар «Олимпиакос» ва «Афина» жамоаларида ўйнаган. Ҳимоячи ўтган мавсум «Рома»нинг 38та ўйинида майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист муаллифи бўлганди.

Аввалроқ мазкур трансфер билан бирга «Наполи» яримҳимоячиси Амаду Диавара «Рома»га ўтиши ҳақида ҳам хабарлар тарқалган, 21 ёшли гвинеялик 18 млн евро эвазига пойтахт клубига йўл олиши айтилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз