Узбек O'zbek
«Бавария»нинг энг қимматбаҳо футболчиси клуб ихтиёрига етиб келди
Душанба, 01 Июл
4994

Бугун, 1 июлдан эътиборан ҳимоячи Люка Эрнандес ва «Бавария» ўртасидаги битим кучга кирди.

Клуб матбуот хизматига кўра, 23 ёшли футболчи бугун жамоа ихтиёрига етиб келган. У янги жамоасида 21-рақамда ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, Эрнандеснинг «Атлетико»дан трансфери «Бавария» тарихидаги энг қиммат харид бўлганди. Люка Мюнхен клубига 160 млн еврога тушмоқда: трансфер қиймати 85 миллионга тенг, олти йил давомида унга тўланадиган жами маош миқдори эса 75 млн еврони ташкил этади. Яъни Люкага «Бавария»да йилига тахминан 13 млн евро иш ҳақи тўланади. Бу эса уни жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айлантиради.

Маълумот учун, Германия чемпиони таркибида энг юқори маош тўланувчи футболчи – Роберт Левандовскидир, у йилига 17 млн евро олади. Томас Мюллер, Жером Боатенг ва Мануэль Нойернинг йиллик маоши эса 16 млн еврога тенг.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз