Узбек O'zbek
«ПСЖ» Неймарни сотмоқчи эмас
Якшанба, 30 Июн
5742

«ПСЖ» раҳбарияти бу ёзда ҳужумчи Неймарни сотиб юборишни режалаштирмаяпти, деб хабар тарқатди TF1.

Телеканал маълумотига кўра, клуб президенти Носир Ал-Ҳелайфи 27 ёшли бразилиялик футболчи трансфери масаласида музокара ўтказмоқчи эмас.

Қайд этилишича, «Барселона» сардори Лионель Месси раҳбариятдан Неймарни жамоага қайтаришни сўраган, аммо ҳозирда «кўк-анорранглилар» ҳужумчининг ўзи билан ҳам, Париж клуби билан ҳам ҳеч қандай келишувга эришмаган.

Аввалроқ «Барса» вице-президенти Хорди Кардонер 10-рақам эгаси клубга қайтишни истаётганини тасдиқлаган, аммо «унинг жамоадан кетиши билан боғлиқ кўпдан кўп ёқимсиз нарсалар бор»лигини қайд айтган эди.

«Неймар – зўр ўйинчи, лекин уни қайтаришдан олдин у қай тариқа клубни тарк этганини ҳам ҳисобга олиш керак», – деганди у.

«ПСЖ» президенти: «Бундан буён суперюлдузларга тоқат қилиб ўтирмайман»

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз