Узбек O'zbek
Жорж Веанинг ўғли «ПСЖ»дан кетди
Якшанба, 30 Июн
1824

1995 йилги «Олтин тўп» соҳиби Жорж Веанинг ўғли – АҚШ миллий жамоаси ва «ПСЖ» ҳужумчиси Тимоти Веа «Лилль» билан шартнома имзолади.

Франция вице-чемпиони расмий сайтига кўра, келишув 5 йил муддатга тузилган.

ОАВ трансфер 7-10 млн еврога амалга ошганини ёзмоқда.

19 ёшли футболчи ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини «Селтик» клубида ижара асосида ўтказди, Шотландия чемпионатининг 11та ўйинида майдонга тушиб, 3та гол ва битта ассист муаллифи бўлди.

Тимоти Веа айни пайтда АҚШ миллий жамоаси билан КОНКАКАФ Олтин кубогида қатнашмоқда. У миллий жамоа сафида ҳозиргача 8та ўйин ўтказишга улгурган бўлиб, битта гол ҳам урган.

Эслатиб ўтамиз, Тимотининг отаси Жорж Веа Либерия президенти саналади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз