Узбек O'zbek
Икром Алибоев Жанубий Корея чемпионатида учинчи голини урди
Якшанба, 30 Июн
1332

Жанубий Корей Кей-лигасида 18-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Марказий ўйин юқори учликнинг икки жамоаси – «Сеул» ва «Ульсан Ҳюндаи» клублари ўртасида кечди.

Учрашув 2:2 ҳисобида якун топди. Пойтахт жамоасининг голларидан бирига ўзбекистонлик яримҳимоячи Икром Алибоев муаллифлик қилди. Асосий таркибда тушган хавбек 87-дақиқада захирага олинди.

Дуранг натижадан кейин жамоаларнинг турнир жадвалидаги ўрни ўзгармай қолди – 38 очкога эга «Сеул» иккинчи, 37 очко жамғарган «Ульсан Ҳюндаи» учинчи ўринда бормоқда. Пешқадам «Жеонбук» ҳам 38 очко тўплаган.

Алибоев эса ортда қолган 18та турдан 16тасида майдонга тушиб, 3та гол урган; 3та сариқ ва 1та қизил карточкага лойиқ кўрилган. У ўтган турда «Тэгу» клуби дарвозасини ишғол этганди.

Жанубий Корея чемпионати, 18-тур
СЕУЛ – УЛЬСАН ҲЮНДАИ 2:2
Голлар: Икром Алибоев (40), Парк Донг Жин (44) – Тае Ҳван Ким (9), Ким Бо-Кюнг (90+8)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз