Узбек O'zbek
«Барселона»да аргентиналик ҳужумчи пайдо бўлиши мумкин
Якшанба, 30 Июн
6002

«Интер»нинг аргентиналик ҳужумчиси Лаутаро Мартинес «Барселона» қизиқиш доирасида бўлиб турибди.

La Red радиоси маълумотига кўра, «Барса» вакиллари айни масала юзасидан «нерадзурри» билан алоқага чиқиб улгурган. Мартинеснинг Копа Америкадаги ўйинлари каталонияликлар эътиборини тортгани тахмин қилинмоқда.

Америка кубогида 21 ёшли Лаутаро иккита гол уришга муваффақ бўлди. У Месси етакчилигидаги жамоанинг охирги учта ўйинида асосий таркибда майдонга тушмоқда.

Манбада айтилишича, трансфер қиймати 100 млн евродан ортиқроқни ташкил қилиши мумкин.

10-рақам эгаси ўтган мавсум «Интер»нинг 35та ўйинида 9та гол урган ва 2та голга ассистентлик қилган. У ўтган йили Миланга келгунига қадар «Расинг» аъзоси эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз