Узбек O'zbek
Ўзбекистонлик талабалар Италияда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон ёзги универсиада ўйинларида иштирок этади
Шанба, 29 Июн
531

Ўзбекистон делегацияси 3-14-июль кунлари Италиянинг Неапол шаҳрида бўлиб ўтадиган талаба ёшлар ўртасидаги ХХХ Бутунжаҳон ёзги универсиада ўйинларида иштирок этади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ёзги универсиада дастуридан жами 18 та спорт тури бўйича мусобақалар ўрин олган бўлиб, 42 нафар ўзбекистонлик талабалар енгил атлетика, дзюдо, таэквондо, бадиий гимнастика, теннис, спорт гимнастикаси, ўқ отиш ҳамда камондан отиш бўйича медаллар учун баҳс олиб боришади.

Кичик Олимпиада дея таърифланадиган Бутунжаҳон талабалар спорт ўйинлари ёки Универсиада 50 йилдирки, аҳамияти жиҳатидан жаҳон спорт аренасида иккинчи халқаро комплекс тадбир ҳисобланади.

Универсиада – Халқаро талабалар спорти федерацияси шафелигида талабалар ўртасида, Олимпия циклидан фарқли равишда ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилади. Баҳсларда 18 ёшдан 26 ёшгача (25 ёшдан ошмаган) бўлган талабалар иштирок этишлари мумкин.

Бу галги Универсиадада 120 га яқин давлатдан 9000 нафарга яқин талаба спортчи иштирок этиши кутилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз