Узбек O'zbek
Венгер Франциядан таклиф олди
Шанба, 29 Июн
2604

«Арсенал» клубининг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер «Ницца» бош мураббийи қилиб тайинланиши мумкин.

France Football хабарига кўра, клуб раҳбарияти 69 ёшли мутахассис билан музокара ўтказмоқда.

Венгер 22 йил давомида «Арсенал»ни бошқарган ва уч марта АПЛ ғолиби бўлган. Айни пайтда «Ницца» клубини «Арсенал»нинг собиқ футболчиси Патрик Виейра бошқариб турибди. У 1996-2005 йилларда Венгер қўл остида ўйнаган эди.

Аввалроқ, «Ньюкасл» клуби Венгерга бош мураббийликни таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Франция чемпионатининг ўтган мавсумида «Ницца» 7-ўринни эгаллади ва еврокубокларга чиқолмади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз