Узбек O'zbek
Улуғбек Бақоев: «Сўғдиёна»га етакчи футболчи етишмаяпти»
Шанба, 29 Июн
1202

«Сўғдиёна» бош мураббийи Улуғбек Бақоев Суперлига 13-туридан ўрин олган «Локомотив»га (0:2) қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб ютқазиш аламли, аммо бу футбол. Шогирдларим бор кучини намойиш қилиб тўп тепишди, улардан миннатдорман.

Пешқадамларга қарши ўйинларда масъулиятни ўз зиммасига оладиган еткачи бизга етишмаяпти. Албатта селекция ишларини олиб борамиз, имкон қадар янги футболчиларни таклиф қиламиз. Ҳозирча бу сир. 

«Сўғдиёна»нинг салоҳияти? Янги футболчилар келгач, бу ҳақда батафсил гаплашамиз», - деб Бақоев сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз