Узбек O'zbek
Мбаппе «ПСЖ» билан янги шартнома имзолашни истамади
Шанба, 29 Июн
5752

Ҳужумчи Килиан Мбаппе «ПСЖ» клуби билан янги шартнома имзолашни истамади.

Marca хабарига кўра, футболчи клуб президенти Носир Ал-Хилайфий билан учрашиб, фаолиятини бошқа жойда давом эттириш нияти борлигини айтган.

Энди «ПСЖ» уни 2020 йил ёзида сотиб юбориши мумкин. Чунки Мбаппенинг шартномаси 2022 йил ёзига қадар мўлжалланган. Ҳозирги вақтда «Реал» клуби унга асосий даъвогар бўлиб турибди.

Аввалроқ, «ПСЖ» Мбаппени камида 230 миллион еврога сотишга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Мбаппе 2017 йил ёзида «Монако»дан «ПСЖ»га 180 миллион евро эвазига ўтган эди. Ўтган мавсумда футболчи барча мусобақаларда 43та ўйинда майдонга тушиб, 39та гол урган ва 17та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз