Узбек O'zbek
«Бавария» ҳинд футболчисини таркибга қўшиб олади
Шанба, 29 Июн
5409

Янги Зеландиянинг «Веллингтон Феникс» клуби яримҳимоячиси Сарпет Сингх «Бавария»га ўтмоқда.

New Zealand Herald хабарига кўра, 20 ёшли футболчи мюнхенликлар билан 3 йиллик шартномани имзолайди. «Бавария» унинг трансфери учун 1 миллион евро тўлайди.

Сарпет Сингх келиб чиқиши ҳиндистонлик бўлиб, Янги Зеландия ёшлар жамоаси аъзосидир. «Бавария»га ўтгач, футболчи фаолиятини мюнхенликларнинг ёшлар таркибида давом эттиради.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз