Узбек O'zbek
«Севилья» «Аякс» яримҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи
Жума, 28 Июн
2723

«Севилья» клуби «Аякс» яримҳимоячиси Ҳаким Зиёш хизматига қизиқиш билдирмоқда.

De Telegraaf хабарига кўра, испанияликлар Марокаш миллий жамоасининг 26 ёшли футболчиси учун 30 миллион евро беришга тайёр.

Ҳаким 2016 йилдан бери «Аякс» шарафини ҳимоя қиляпти. Ўтган мавсумда футболчи барча мусобақаларда 46та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол урган ва 25та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Аввалроқ, «Бавария», «Манчестер Юнайтед» ва «Интер» Зиёш билан шартнома имзоламоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз