Узбек O'zbek
«Рубин» логотипини яна ўзгартирмоқда. Бу – сўнгги 7 йил ичидаги бешинчи ребрендинг
Жума, 28 Июн
1074

«Рубин» катта миқёсдаги ребрендингга тайёрланмоқда, деб хабар тарқатди «Бизнес Online».

Маълум қилинишича, клубнинг 2016 йилда тасдиқланган логотипига баъзи ўзгартишлар киритилмоқда. Жумладан, логотип тўқроқ ранг касб этади ва ундаги ёзув шрифти ўзгаради; мифологик Зилант юқорига эмас, балки тўғрига қараб тургани акс этади.

Қозон клуби раҳбарияти 2018 йилда ҳам ребрендинг қилмоқчи бўлганди. Логодаги жорий ўзгаришлар клуб ҳомийси «ТАИФ» компаниясининг ташаббуси экани айтиляпти.

Қайд этиш керак, «Рубин» охирги 7 йил давомида 5-марта ўз логотипини ўзгартирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта ўзбекистонлик ҳимоячи Виталий Денисов «Рубин»га ўтгани эълон қилинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз