Узбек O'zbek
«ПСЖ»нинг Nike'дан оладиган ҳомийлик даромади икки баробарга ошди
Жума, 28 Июн
1677

«ПСЖ» Американинг Nike компанияси билан ҳамкорликни давом эттиради.

Клуб расмий сайтида билдирилишича, томонлар ўртасида 2023 йилгача мўлжалланган янги битим тузилган.

L’Equipe маълумотига кўра, янги шартнома асосида Париж жамоаси техник ҳамкоридан йилига 50-55 млн евро олади. Бу – «ПСЖ» ҳозиргача олиб келган ҳомийлик ёрдамидан камида икки баробар кўп дегани.

Аввалги келишув муддати 2022 йилда якунига етиши кўзда тутилган ва у бўйича «ПСЖ» йилига 25 млн евро даромад олаётган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз