Узбек O'zbek
ОАВ: «Реал» ҳимоячиси «Милан»га ўтадиган бўлди
Жума, 28 Июн
4646

«Реал» ҳимоячиси Тео Эрнандес катта эҳтимол билан фаолиятини «Милан»да давом эттиради. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport дарак берди.

Хабар қилинишича, клублар 21 ёшли футболчи трансфери бўйича келишувга эришган. Унга кўра, итальян клуби Эрнандесни кейинчалик 20 млн еврога тўла сотиб олиш шарти билан ижарага олади.

Тео ва «россонери» ўртасидаги битим 4 йил муддатга имзоланиши ва шу асосда унга йиллик 1,8 млн евро маош тайинланишиши кутиляпти.

Маълумот учун, «Реал» Эрнандесни икки йил олдин «Атлетико»дан 24 млн еврога сотиб олганди. У ўтган мавсумни «Реал Сосьедад»да ижарада ўтказди ва Ла Лиганинг 24та турида майдонга тушиб, 1та гол ва 2та голли узатма муаллифи бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз