Узбек O'zbek
«Лион» президенти Ндомбеленинг нархини эълон қилди
Жума, 28 Июн
2348

«Лион» президенти Жан-Мишель Олас шу ёзда жамоадан кетиши кутилаётган яримҳимоячи Тангуй Ндомбеле билан боғлиқ вазият юзасидан маълумот берди.

«Агар яна 8 кун кутсам, нарх 80 млн еврога кўтарилади. «Тоттенҳэм» бизга 45 млн евролик дастлабки таклифни юборди. Лекин сизни ишонтириб айтаманки, ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмаган. Биз шошилмоқчи эмасмиз.

Тангуй Франция миллий жамоасида ўз маҳоратини кўрсатди. У бизнинг энг яхши футболчиларимиздан. У қанча туради? Билмайман, лекин 45 млн евро эмаслиги аниқ», – деган Оласнинг сўзларини келтирди RMC Sport.

Маълумот учун, Ндомбеле бир йил олдин «Амьен»дан «Лион»га келган, трансфер нархи 8 млн еврони ташкил этганди.

Хавбек ўтган мавсум Франция чемпионатининг 34та ўйинида майдонга тушиб, 1та гол ва 8та голли узатмага муаллиф бўлди.

Бир ярим йил янги футболчи олмаган «Тоттенҳэм» рекорд қийматдаги трансферни келишиб қўйди

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз