Узбек O'zbek
Ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида финалчилар аниқланди
Жума, 28 Июн
4386

Италияда ўтаётган ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати (U-21) якунланиш арафасида.

Кеча бўлиб ўтган ярим финал баҳсларидан сўнг ҳал қилувчи ўйинда Испания ва Германия миллий жамоалари тўқнаш келиши маълум бўлди.

Испанлар мусобақанинг очилиш ўйинида мезбон Италия ёшларига ютқазишган, шунга қарамай кейинги турларда Бельгия ва Польша термаларини мағлуб этиб, гуруҳ ғолиби бўлганди. Ярим финалда жамоа Франция билан тўқнаш келиб, дастлаб гол ўтказиб юборганига қарамай якунда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Немислар эса гуруҳ босқичида Дания ва Сербиядан устун келиб, Австрия билан дуранг ўйнади ва гуруҳ ғолиби сифатида ярим финалга чиқиб, Руминия устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Испания – Германия ўйини 30 июнь куни Удине шаҳрида бўлиб ўтади.

Мусобақа тўпурарлари рўйхатида 7та гол урган германиялик Лука Вальдшмидт яққол пешқадамлик қилмоқда.

Маълумот учун, Италия мезбонлигидаги турнирда 12та жамоа 3та гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб борди. Гуруҳ ғолиблари тўғридан тўғри ярим финалга йўл олгани ҳолда учта иккинчи ўрин эгасидан энг яхши кўрсаткичга эга битта жамоа плей-оффга чиқди.

Евро-2019 U-21
Ярим финал
Германия U-21 – Руминия U-21 4:2 (1:2, 3:0)
Голлар: 1:0 – 21 Амири, 1:1 – 26, пенальти Пушкаш, 1:2 – 44 Пушкаш, 2:2 – 51, пенальти Вальдшмидт, 3:2 – 90 Вальдшмидт, 4:2 – 90 Амири.
Четлатиш: Пашкану (90, Руминия).

Испания U-21 – Франция U-21 4:1 (2:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 16, пенальти Матета, 1:1 – 28 Марк Рока, 2:1 – 45, пенальти Ойарсабаль, 3:1 – 47 Ольмо, 4:1 – 66 Майораль.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз